Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.
Давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 12 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 8 та давра суҳбатлари ўтказилди.
Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 860 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 412 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 448 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 243 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 205 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.
Тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 442 та корхонада меҳнат қилаётган 694 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 69 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 90 нафар, қурилиш корхоналарида 5 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 278 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 477,3 млн.сўм қўшимча маблағ йўналтирилди
2022 йилнинг октябрь ойи давомида туманимизда солиқ тўловчилари томонидан 44 млрд 615 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 2 млрд. 900 млн. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 32 млрд. 034 млн. сўм ёки 71,8 фоизи юридик шахслар, 12 млрд. 581 млн сўми ёки 28,1 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 18 млрд. 415 млн. сўм ёки 41,2 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 7 млрд. 277 млн. сўм ёки 16,3 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 3 млрд 898 млн.сўм ёки 8,7 фоизини айланмдан олинадиган солиқлар ҳамда қолган 18 млрд. 025 млн. сўм ёки 40,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-млоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Равшан Боймирзаев,
Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024