Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“БИР НУРОНИЙ — 10 ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбир ўтаётган зал байрамона безатилган. Саҳнага оқсоқоллар ва ёшлар ҳаётига оид турли суратли кўргазмалар қўйилган, шиорлар осилган.
Зал томошабинлар билан тўлиб, ҳакамлар ўзларига ажратилган жойга ўтгач, тадбир бошланди.
Кўрик-танловни Олтинсой туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Юсуфхон Ҳакимов кириш сўзи билан очиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.
Танлов иштирокчилари бўлган маҳаллалардаги нуронийлар вакиллари саҳнага чиқиб, саф тортишди. Нуроний отахон ва онахонлар томошабинларни ўзларининг фаолиятлари билан таништирди.
Иккинчи шартда эса ҳакамлар қатнашчиларнинг иш жараёни акс этган альбомларни кўздан кечириб, баҳоладилар.
Учинчи шартда, танловда қатнашаётган 51 нафар иштирокчилар бошловчининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётига оид саволларига навбат билан жавоб беришди.
Ҳар бир шарт орасида санъаткорлар томонидан қўшиқ ва куйлар ижро этилди.
Қизиқарли ўтган кўрик-танлов якунида ғолиблар эълон қилинди.
Ҳакамлар хулосасига асосан, танловнинг туман босқичида 1-ўрин — “Қоратепа” маҳалласидан Иброҳим Обиловга, 2-ўрин — “Қумпайкал” маҳалласидан Абдусаттор Нуралиевга, 3-ўрин — Миршоди маҳалласидан Бердимурод Ҳайитовларга насиб этди.
Танловнинг “Энг фаол нуроний” номинацияда эса Гулистон маҳалласи вакили Хурсанд Ғуломов ғолиб, деб топилди.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан “Диплом”, “Фахрий Ёрлиқ” ва пул мукофотлари тақдим этилди.
— Муҳтарам Президентимиз юртимизда нуроний отахон ва онахонларни келажагимиз эгалари бўлган ёшларга масъул бўлишни таклиф қилгач, ушбу тамойил асосида кексалар қимматли ҳаёт тажрибаларини ёшларга ўргатмоқда, авлодлар орасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди, — дейди танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси, меҳнат фахрийси Хосият Аҳмадқулова. —Бугунги танлов бу борада туманимизда олиб борилаётган ишларни янада ривожлантиради.
А.ОДИНАЕВ,
Қ.ҲАЙИТОВА.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?