Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁЛИК  ЖУРНАЛИСТЛАР МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Жамият ва оммавий ахборот воситалари» мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан журналистлар иштирок этишди. Жумладан, Олтинсой  туманидаги  севимли  нашримиз “Халқ ва ҳаёт” газетаси Бош муҳаррири Нормурод Темиров, газета масъул котиби Одилжон Содиқов ҳамда “Ташриф” вилоят газетаси Бош муҳаррири Ҳусниддин Темировлар иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қашқадарё вилоятбўлими раиси Г.Йўлдошев бошқариб борди. Дастлаб сўз олган  Ғузор туман ҳокими ўринбосари Мақсуд Панжиев  маънавиятни ривожлантиришда асосий ўрин тутган  туман газеталарига бўлган эътибор, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ўтказилаётган ушбу  минтақавий семинарнинг бугунги кунда тутган  ўрни, тажриба алмашиш, журналистларнинг бугунги шиддат билан ривожланаётган мамлакатимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар самарасини  ёритишдаги  янгича қарашлари ва Ғузор туманида Президентимиз ташаббуси билан аҳолини табиий газ ва тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш борасидаги хайрли ишлар ҳақида гапирди.

—Биз анчадн буён мана шундай семинарлар ва учрашувлар ташкил этишни режалаштириб юргандик,—деди  тадбирда сўзга чиққанЎзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов. —Бугунги глобаллашув жараёни ҳар бир журналист олдига  тезкорлик билан ишлаш, бугунги газетхонни тўлиқ ахборот билан таъминлашдек  долзарб вазифани қўймоқда. Бундай пайтда албатта, ҳамкасблар ўртасида тажриба алмашиш, таҳририятлар иқитисодий аҳволини яхшилашдаги  янгиликларни баҳам кўриш жуда зарур деб ўйлайман. Минтақавий семинарни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Ғузортумани ҳокимлигига миннатдорчилик билдираман.

—Бугунги минтақавий семинарда сурхондарёлик  тажрибали  журналистлардан кўпчилиги иштирок этмоқда,—деди Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё бўлими раҳбари М.Абдураҳмонов.— Бугун таҳририятларда ишлаётган журналистларнинг кўпини ёшлар ташкил этади. Шундай экан, узоқ йиллар шу соҳада меҳнат қилиб келаётган ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш кони фойда. Бундай семинарларни тез-тез ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Айниқса, тарихни муҳрловчи босма нашрлар ҳар қандай замонда ҳам жамият учун зарурлигича қолади.

Минтақавий семинарда “Ғузор ҳаёти” газетаси  Бош муҳаррири Б.Ҳасанов, “Бандихон”газетаси Бош муҳаррири  А.Ражабов, фахрий журналист О.Шукуров, “Халқ йўли” газетаси Бош муҳаррири Ч.Жумақулов, “Нуроний” газетасининг Қашқадарё вилояти мухбири Шавкат Султонов ҳамда фахрий журналист О.Усановлар сўзга чиқишди.

                Минтақавий семинар иштирокчилари—қашқадарёлик ва сурхонадарёлик журналистлар бир пиёла чой устида қизғин суҳбат қуришди.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?