Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ДИҚҚАТ: ОЧИҚ БЮДЖЕТ ТАШАББУСЛАРИ БОШЛАНАДИ
Эълонлар / 2024-01-24

Фуқароларни буджет жараёнларига жалб этиш мақсадида, ўтказиб келинаётган “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2024-йил 1-мавсуми жорий йилнинг 1-февралидан бошланиши режалаштирилмоқда. Бунга кўра, 1-февралдан – 20-февралга қадар – лойиҳа киритиш босқичи; 21-февралдан – 11-мартга қадар – лойиҳаларни саралаш босқичи; 12-мартдан – 1-апрелга қадар – овоз бериш босқичлари ўтказилади.

Шу муносабат билан, ҳудудларда ушбу жараёнларни сифатли ташкил этиш ҳамда фуқароларнинг мазкур жараёнларга кенг жалб этилишини таъминлаш мақсадида:

2022-2023-йилларда ғолиб бўлган лойиҳалардан иқтисод қилинган маблағларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га тиклаш;

туман (шаҳар)лар бюджетларида жорий йилги “Ташаббусли бюджет” тадбирлари учун режалаштирилган маблағларнинг тегишли қисмини ҳамда маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоиз қисмини Жамғармаларга йўналтириш чораларини кўриш;

оммавий ахборот воситалари ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жараёнларнинг ўтказилиши юзасидан фуқароларни кенг хабардор қилиш;

барча маҳаллаларнинг мазкур жараёнларда иштирокини таъминлаш,

жумладан
“маҳалла еттиликлари” билан иш ташкил қилган ҳолда, ҳар бир маҳалладан энг долзарб учтадан лойиҳаларни шакллантирилади;
фуқароларга лойиҳаларни шакллантириш ва овоз бериш жараёнларида кўмаклашиш мақсадида, маҳаллаларда “ташаббускорлар бурчаклари” фаолиятини ташкил этилади;

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?