Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-09-04

 

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқлардаги “Оқсоқол ўз қишлоқдошларини “исқиртлар” деб атади. Ёши улуғ одамга шу ярашадими?” номланган танқидий видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

  1. Ушбу холат тумандаги Экраз маҳалласида яшовчи Ш Э томонидан маҳалладаги ташаббусли бюджет бўйича ўтказилган йиғилишда айтилган гап бўлиб, маҳалладошларига харакатга келишлари учун айтилган.
  2. Ушбу содир бўлган холат бўйича маҳаллада алоҳида йиғилиш ўтказилиб, жамоат жойларида ҳамда қишлоқдошлари орасида қўпол сўзлар айтилмаслиги, ҳеч кимнинг шахсиятига тегмаслик бўйича тушунтириш ишлари ўтказилган

Олтинсой тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда фуқаролар иштирокида йиғилишларни ўтказиш, ўзини тутиш қоидаларига риоя қилишлик бўйича алоҳида назорат ўрнатилганлигини маълум қилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?