Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш (1 –курс талабалари учун ) хизмати  ҳақида биласизми
Эълонлар / 2023-08-28

Талабаларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 376 сонли  қарор қарор қилинган булиб қарорга мувофиқ.

Давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади ҳамда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ

1-курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талаблари асосида амалга оширилади

2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза олий таълим муассасаси талабалар турар жойларига жойлаштириш комиссиясига 2023 йил 25 августга қадар топширилади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади

 қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

«Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»да турадиган талабалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

«Йил талабаси» ва «Талабалар театр студиялари» кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар

  Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга оширишда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди

Умумий рўйхатдаги талабалар учун олий таълим муассасаси талабалар турар жойида ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоизи;

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоизи;

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Талаба йўлланма олиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита келиб (ишончли вакил орқали) ёки мустақил равишда ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин,

 

Олтинсой тумани Адлия булими Давлат хизматлари булим бошлиги

                                                                                       Ж.Ишниязов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?