Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2023-06-19

Ижтимоий тармоқларда яқин кунларда тақатилган "Давлат Хавфсизлиги хизмати  кубоги" учун ўтказилган ўйинларда ички ишлар ходимлари томонидан "болаларни уриб ётибди" мазмунида тарқатилган видеохабар юзасидан Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидагилар ўрганилди:

  1. Ушбу ўйин Шодлик(А Бўтаев) маҳалласида ўтказилган ДХХ кубогининг нимчорак мусобасида Гулчечак ва Ипоқ маҳалласи 16-30 ёшлари ўртасида ўтказилган ўйин бўлган.
  2. Ўйин давомида иккала команда ўйинчилари ўртасида низо келиб чиққан. Майдондаги бош ҳакам ўйинчиларни тартибга чақирган, ўйинчилар бош ҳакамнинг ўйин қоидаларига бўйсунишмаган.
  3. Тартибни сақлаш мақсадида ИИБ ходимлари оғзаки огоҳлантиришлар беришган. Ушбу ўйин давомида ҳеч қайси фуқаро тан жароҳати олмаган. ИИБ ходимлари эса ўйинчиларга нисбатан куч ишлатишмаган.
  4. Ўйин Гулчечак маҳалласи ёшларининг 3-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланиб, кейинги босқичга йўл олган!

Ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва футбол ишқибозлари! Тармоқларларда тарқатилаётган ҳар-хил хабарларнинг ҳаммасига ишониб, салбий хулоса чиқармасликларингизни, спорт бу дўстлик байрами эканлигини унутмасликларингизни сўраб қоламиз!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?