Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-05-29

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Facebook саҳифаларидаги фойдаланувчининг "Олтинсой тумани Қурама-1 маҳалласи Бунёдкор кўчасида яшовчи фуқаролар мурожаат йўллаган бўлиб, унда шу ҳудудда яшовчи фуқаро Э.Шукуров маҳаллага тегишли бўлган ерларни ноқонуний равишда ўзлаштириб, ўз томорқасига айлантириб олганидан шикоят қилинган" мурожаатдаги ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:

  1. Ушбу ҳолатдаги ер участкаси ҳақиқатдан ҳам муаммоли ер участкаси бўлиб, суд томонидан ҳал қилишга сабаб бўлишлиги мурожаат эгасига ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилган.
  2. Шундай бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан қўшимча ўрганиш учун мутахассислар жалб қилинган.
  3. Туман архитекторининг хулосасига кўра, эни 8 метрлик йўл ажратилиб берилиши лозимлиги тушунтирилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?