Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома бериш.
Эълонлар / 2023-06-01

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 07 июлда «Автотроанспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорга асосан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими  жорий этилди.

Электрон шаклда расмийлаштирилган автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Электрон ишончномани расмийлаштириш учун автотранспорт воситаси эгаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш учун сўров юборади.

Шунингдек, юборилган мурожаат бўйича шаклланган инвойс бўйича тўловни амалга оширади. Электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан ундирилади.

Жумладан: бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз;

олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз;

уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз;

Кўрсатилган хизмат натижасида ваколатли орган томонидан QR-кодли ишончнома берилади. Электрон ишончноманинг мавжудлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан мобил қурилмалар орқали текширилади.

Электрон шаклда расмийлаштирилмаган автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларга нисбатан амалдаги нотариал тасдиқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Олтинсой туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Х.Расулов.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?