Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-03-12

   Ижтимоий тармоқлар орқали фойдаланувчи Мирзали Турдиев томонидан  "Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Баташ махалласида яшовчи фукоралардан мурожат" мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

    Олтинсой тумани ҳудудидан ўтувчи Ҳазарбоғ каналининг таъмирланаётган қисми тепа-юқори қисмида жойлашган "Ботош" маҳалласининг канал тепаси "Олтиовул" қишлоғидаги аҳвол юзасидан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни аниқлади.

  1. Кучли ёғингарчилик сабабли ушбу аҳоли яшаш манзили жойлашган канал чегарасидаги ҳимоя зонасида фермер далаларидан, аҳолининг яшаш ҳудудида тўпланган ёмғир сувлари тўпланган.
  2. Аҳолининг фақат фойдаланиб турган ерларига сув тўпланган, уйларга, иморатларга зиён етмаган.
  3. Видеолавҳада иддоа қилинган каналдан сув чиқди мазмунидаги гаплар мутлақо асоссиз. Мутахассислар ёрдами аниқланиб, канал чегарасидан умуман сув сизмаганлиги маълум бўлди.
  4. Сув босган ерлар каналнинг ҳимоя зонаси 2019 йил 11 декабр даги 981-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори бўйича "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом" га асосан Суви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун ишлатиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги геомофологик, гидрогеологик шароитлар, уларга туташ ерлардан фойдаланиш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда уларнинг нормал сув сатҳи чизиғидан ....сув ўтказиш қобилияти секундига 50 дан 100 куб метргача бўлган каналлар учун — 50 — 70 метр бўлишлиги белгиланган бўлсада, аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, экин экилиб, иморатлар қурилганлиги аниқланди.

    Айни вақтда ушбу  ҳолат- тўпланган сув туман фавқулотда вазиятлар бўлими, канал қурилиши матасаддилари, туман Ирригатсия тизимлари корхонаси ҳамкорлигида зарур техникалар ёрдамида бартараф этилди.

 

    

Олтинсой тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.