Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-03-01

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати яқин кунларда ижтимоий тармоқларда тарқатилган танқидий видеоролик орқали Олтинсой туманида дея иддоа қилинаётган пост бўйича қуйидагиларни аниқлади:

  1. Видеолавҳада айтилган йўл Олтинсой туманидан ўтувчи йўл қисми эмас.
  2. Иккита туманни боғлайдиган йўллар республика аҳамиятидаги йўллар ҳисобланади.
  3. Тумандан ўтувчи Денов туманига олиб борувчи йўлларда юқоридаги холатлар кузатилмаган
  4. Бугунги кунда Олтинсой туманидан ўтувчи йўллар ҳам мақтагулик даражада эмас, лекин уларни мавсумий ямоқлаш ишлари Олтинсой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тугалланган.
  5. Республика аҳамиятидаги туманлараро йўл ҳисобланган йўллар учун " Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги автомобил йўлларини реконструксия қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 189-сонли қарори асосида Осиё тараққиёт банки томонидан реконструксия  қилиниши белгиланган.
  6. Вилоят ҳудудидаги 4Р105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобил йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 “Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобил йўлининг 128-174 км қисмини Осиё тараққиёт банки кредит маблағи ҳисобидан реконструксия қилиш лойиҳасини амалга ошириш 2023-2026-йилларда тегишли равишда босқичма-босқич амалга оширилади.  

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?