Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СЕНАТОР ТАШРИФИ

Бугун 20 август куни вилоятдан сайланган сенатор Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси БЎТАЕВА Бахтигул Абрахматовна  туманда аҳолининг яшаш тарзи, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида бажарилаётган ишлар, хусусан маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, уларга кўмак бериш учун  Олтинсойга ташриф буюрди.

Шунингдек, сенатор тумандаги Қорлиқ маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган хонадонга кириб, оиланинг яшаш тарзи билан қизиқди. Турмуш ўртоғини йўқотганига 10 йилдан ошган оила бекасига “Биздан нима ёрдам? Қийнаб турган масалангизни айтинг! Қўлимиздан келган ёрдамни берайлик!” –деган саволларни берганида, “Раҳмат! Ҳеч қандай ёрдам керак эмас! Ўзимиз маҳалламиз, туман ҳокимлиги, оила аъзоларимиз, ота-онам, ака-укаларим ва қайнона-қайнотам томонидан бериб келинаётган кўмаклар орқали ҳеч қандай қийинчиликларсиз ҳаёт кечирмоқдамиз!  Давлатимизга раҳмат!”-деган гаплари сенатор Бахтигул Абрахматовна  эътирофига сазовор бўлди!

Шундан сўнг, ҳурматли сенаторимиз БЎТАЕВА Бахтигул Президентимиз                            Ш Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган “Хўжаипок” сиҳатгоҳига кириб, дам олувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Дам олувчилар билан сўҳбат қуриб, шароитлари билан танишди. Дунёдаги 5 та шифобахш, табиий олтингугурт суви билан даволашга мослашган санаторийни Янги Ўзбекистоннинг янги иншоати эканлигини яна бир маротаба ишонч ҳосил қилди.

Яқинда бўлиб ўтиши кутилаётган муҳим сиёсий тадбир, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Олтинсой касб-ҳунарга ўқитиш марказида ташкил этилган 577-сайлов участкасига бориб, тайёргарликнинг ташкил этилиши билан қизиқди. Сайлов учун ҳозирланган хоналар, овоз бериш зали ҳамда сайловчилар учун яратилган қулайликларни кузатиб, муҳим таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Ташриф якунида сенатор Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгаши депутати Исматуллоев Хабибуллонинг фаолияти билан танишиш учун унинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўлкашунослик ва тарих” музейини томоша қилди. Кўп йиллик меҳнатлар самари бўлган музей катта таасурот ва ҳаяжон билан кузатилиб, сенатор Бахтигул Абрахматовна  юрт тарихи ҳамда ёшлар келажаги учун қилинган самарали, машаққатли интилишларга юксак баҳо берди.  Устознинг интилишлари, қизиқишлари ҳамда фидокорлигига раҳмату-тасаннолар айтишди!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?